Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат

бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга

жойлаштириш учун иш ўринларини 2022 йил учун банд қилиб қўйиш

тўғрисида

 

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси

Қонунининг 12-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги ПҚ-4227-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги низом, шунингдек

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019

йил 10 майдаги 19-2019-Б-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон

Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари

ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низомга

(рўйхат рақами 3163, 2019 йил 31 май) асосан, ижтимоий муҳофазага муҳтож,

иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша

олмайдиган шахсларни иш билан бандлигини таъминлаш, туманда 2022 йил

учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон

Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6,25- моддаларига мувофиқ, 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н :

  • Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган

ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича ишчи комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;

2022 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам

миқдори белгиланган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар рўйхати 2-

иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  • Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва

меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар (кейинги

ўринларда ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар деб юритилади) учун иш

ўринларининг энг кам миқдори (2-илова) ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача 302 нафар иш ўрнини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида,

шу жумладан:

- ногиронлар учун 3,0 фоиз (28 нафар юқорида кўрсатилган иш

ўринларига туманда истиқомат қилувчи 3-гуруҳ ногиронларидан ишга

жойлашиш бўйича талаб 28 та бўлганлиги сабабли келгусида 62 та иш ўринлари битирувчилар учун);

- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини

тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 2,3 фоиз (130 та);

- ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-

оналар учун 2,1 фоиз (76 та);

- пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,9 фоиз (29 та);

сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон

Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан

бўшатилган шахслар учун 0,7 фоиз (19 та);

- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг

қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод

қилинган шахслар учун 0,7 фоиз (12 та);

- ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу

жумладан одам савдоси қурбонлари учун 0,3 фоиз (8 та) миқдорида иш

ўринлари заҳираси белгилансин.

  • Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш ўринлари санитария-

гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз

бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан,

қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:

- 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар

учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар

бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг

мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини

тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим

муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

- сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон

Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан

бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлиги;

- ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган

ва ходимга уларнинг соғлиғи ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри

келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат

операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган;

- пенсия олди ёшидаги шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигига

мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган;

- жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий

тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун – уларнинг касбий

тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган;

- одам савдоси қурбонлари учун – уларнинг касбий тайёргарлигини

ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган;

қуйидаги иш ўринлари:

муҳандис, иқтисодчи, ҳисобчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном,

шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон,

электрик, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ёрдамчи

тарбиячи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул банд қилиб

қўйиладиган касблар ва лавозимлар белгиланганлиги;

  • Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари:

 “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат

бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга

жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага

қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 2-иловасида

кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар;

2022 йил бошланишидан камида 10 кун олдин, заҳирага қўйиладиган

умумий иш ўринлари сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ижтимоий

муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйилишини ва тайёрлигини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилсинлар;

- муҳтож шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини заҳирага

қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан 2022 йилнинг биринчи чораги

мобайнида таъминлансин, бу ҳақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш

марказига биринчи чорак якуни билан 10 кундан кечиктирмай хабардор

қилсинлар;

- ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли

бандлигига кўмаклашиш марказига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш

топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша

олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам

сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-

иловасига мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этсинлар;

- тегишли ташкилот ва идоралар томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш

ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш

маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида

қаралиши лозимлиги қайд этилсин.

  • Туман ҳокимининг ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш

ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, бундай шахсларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилот, корхона ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланганлиги эътиборга олинсин.

  • Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Б.Рузибоев) мазкур

қарорни беш кун муддатда қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган ташкилот,

корхона ва муассасаларнинг раҳбарларига етказилишини таъминласин.

  • Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (Р.Умматов), “Чортоқ

ҳақиқати” рўзномаси (Б.Тиллаев), мазкур қарор “Чортоқ ҳақиқати” рўзномасида расман эълон қилиниши ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.

  • Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин

кучга киради.

  • Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи

ўринбосари А.Умурзақов зиммасига юклансин.