Янги Ўзбекистоннинг бугунги истиқбол одимларида, жамият ҳаётидаги ўзгаришлар, ислоҳотларни рўёбга чиқариш ва янгиланишлар жараёнида таълим соҳаси вакиллари муносиб иштироки билан шаҳду шижоат кўрсатмоқдалар. Улар нафақат маърифат боғининг боғбонлари, келажак бунёдкори, ёш авлодни илму маърифат билан юксак марралар сари етаклаётган фидойилар, балки ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси ҳамдир.

Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирида ибратли фаолияти билан эътибор қозониб келаётган наманганлик бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга мукофотлар, фахрий ёрлиқлар, қимматбаҳо совғалар топширилди.
Жумладан, 21 нафар педагог қатори Чортоқ туманидаги 5-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернат директори Гулмира Қўшманова вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Ҳамюртимизга ушбу юксак эътироф муборак бўлсин!





