Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги 5214-сонли қарори бўйича “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида Чортоқ туманидаги 4 та  “оғир ҳудудда”ги маҳаллалар танлаб олинди.

Хусусан, танлаб олинган маҳаллалар хатловдан ўтказилиб, 2 827 та хонадон, 15 882 нафар аҳоли, 547 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар аниқланди.

Ушбу маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, 7 та “Етакчи” тадбиркорлар томонидан маҳаллаларда умумий қиймати 11,4 млрд. сўмлик лойиҳалар амалга оширилади. Бунинг  натижасида 560 нафар янги иш ўрни ҳамда 530 та хонадон кооперация асосида қамраб олинади.

Жумладан, тадбиркор Илҳом Ташметовга қарашли “SHAHZODA TIKUV SANOAT” МЧЖ тикувчилик йўналишида 40 нафар аёллар бандлигини таъминлаб фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирда тадбиркор фаолиятини кенгайтириш мақсадида Деҳқонобод МФЙ ҳудудида иссиқлик манбаига қарашли 20 йилдан буён ишламай ётган қозонхона ўрнида умумий қиймати 5 млрд. сўм бўлган 300 нафар иш ўринли янги замонавий тикувчилик корхонасини ташкил этмоқда.