Ҳафтанинг ҳар жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этилмоқда.

2021 йил 12 ноябрь куни бўлиб ўтган ўқувда иштирокчиларга муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилди.

Чортоқ туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича дарахт кўчатлари экиш “Долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида ҳашар ўтказилди. Тадбирда вилоят Нуронийлар Кенгаши раиси И. Нажмиддинов, туман ҳокими А.Отаходжаев, секторлар раҳбарлари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят ва туман бўлими, вилоят давлат ўрмон хўжалиги, кекса-нуронийлар, диний ташкилотлар вакиллари, ёшлар иштирок этдилар.

Ҳафтанинг ҳар сешанба куни ўтказиб келинаётган қабуллар кўплаб масалаларга ечим бўлмоқда. 2021 йил 9 ноябрь куни Чортоқ туман ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги қабулда мурожаатлар бирма-бир тингланиб, тегишлилиги бўйича кўриб чиқилди.

Мамлакатимизда 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни сифатида белгиланиб, шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида ушбу сана катта тантана, байрам тарзида нишонланмоқда. Чортоқ туманидаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида мазкур сана олдидан байрам тадбири ташкил этилди.

Чортоқ туманида пахта ҳосилининг дастлабки карвони тарозидан ўтказилганда дуои фотиҳа қилиниб, эрта баҳордан етиштирилган ҳосилни беталофат йиғиштириб олиниши, баракали хирмон уюлиши тиланган эди. Астойдил ҳаракат ва тинимсиз меҳнатлар самарасида яхши ниятлар ижобат бўлди.