Шу кунларда Чортоқ тумани марказидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида  кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Қурувчилар, йўлсозлар тиним билмай меҳнат қилишмоқда. Машина ва механизмлар уларга камарбаста.

2021 йил 23 ноябрь куни Чортоқ тумани ҳокимлигида жаноб Хйонг Жин Чой раҳбарлигидаги “Dong Myeong” лойиҳалаш компанияси (Жанубий Корея) мутахассислари билан Жаҳон банки иштирокидаги “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳа гуруҳи экперти И.Комилов, лойиҳа гуруҳи архитектори Ф.Одиловлар лойиҳа таклифларини туман ҳокими А.Отаходжаевга тақдимот қилишди.

2021 йил 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги халқ қабулхонасида юридик ва жисмоний шахсларнинг қабули ўтказилди.

Куни кеча пойтахтимиз - Тошкент шаҳридаги "Зўр ТВ арена" мажмуаси профессионал муайтай кечасига мезбонлик қилди. Ўзига хос турнирда юртимизнинг энг кучли жангчилари билан бир қаторда, дунёнинг турли давлатларидан келган маҳоратли спорт усталари "тай-бокс", яъни профессионал муайтай бўйича ғолиблик учун куч синашдилар. Профессионал жанг кечасида Наманган вилояти вакили, чортоқлик Наимжон Тўхтабоев Ватанимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилди.

“Адолат” социал-демократик партиясининг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Чортоқ туман босқичи бўлиб ўтди.