Чортоқ тумани Боғ маҳалласи ҳудудида 7 та 440 хонадондан иборат 7-9 ва 12 қаватли 1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини ўз ичига олган замонавий уй-жойлар қурилиши бошланди. Бу жойда 1,8 гектар ер майдони ажратилиб, дастлабки 2 та 9 қаватли уйнинг пойдевори қурилмоқда.

Умумий лойиҳа қиймати 120 миллиард сўм бўлган бунёдкорлик ишлари "Осиё" МЧЖ томонидан бажарилади. Ҳозирда ушбу йирик объектда 50 нафар қурувчи-мутахассислар меҳнат қилмоқда. Наманган-Чортоқ автомобиль йўлининг туманга киравериш қисмида кўп қаватли уй-жойларни ўз ичига олган ушбу шаҳарча ҳудудида болалар ва кексалар дам олиш майдонлари, автотураргоҳ, ер усти ўтиш йўлаги, хиёбон ва бошқа қурилмалар барпо этилиши режалаштирилган.