2021 йил 22 октябрь куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган ўқувда ҳокимлик аппарати ходимлари, туман ҳокимлигининг бўлимлари бошлиқлари иштирок этдилар.

"Сиёсий-маърифат соати"да энг муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилди.
Жумладан:
Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти);
Президент сайловида овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;
Тил – миллатнинг хазинаси.
Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам қисқача маълумот берилди.





