Йўл қурилиши ишлари Чортоқ марказий бозоридан “Бешкапа” кичик саноат зонасигача бўлган 3 км масофада “Рубин БИА” МЧЖ томонидан бажарилмоқда. Бунинг учун вилоят маҳаллий бюджетидан 18 миллиард сўм ажратилган.

Лойиҳа доирасида бозордан электр таъминоти корхонасигача йўлнинг икки томонига бетон ариқлар ётқизилади. Ўрта қисмига замонавий бетон тўсиқлар ўрнатилади, ёритиш тизими янгиланади.
Ҳозирда асфальт босиш ишлари жадал олиб борилмоқда.





