Томорқадан самарали фойдаланиш, ҳар бир қарич ердан даромад олиш, бўш майдонларга терак қаламчалари ва гуллар экиш масаласи бугунги  кунда долзарб аҳамият касб этмоқда. Чортоқ туманида бу борада маҳаллалар кесимида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, тавсиялар ва амалий кўмаклар берилмоқда.

Жумладан, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан мазкур йўналишдаги ишларни мониторинг қилиш мақсадида Зафар Диёр ва Ўзбекистон маҳаллаларида ўрганишлар олиб борилди.

Зафар Диёр маҳалласида яшовчи Равшанбой Умурзақов хонадонида ташкил этган иссиқхонада саримсоқпиёз, Гулчеҳра Умарова эса лимон етиштирмоқда. Бу албатта оилага даромад келтириши баробарида мева-сабзавотлар нархини арзон бўлишига хизмат қилади.