Туман ҳокими “Обод диёр” маҳалласи ҳудудидаги Баланд адир массивида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Иссиқхоналарда помидор, бодринг, булғор қалампири каби сабзавотлар ҳамда полиз экинлари парваришланмоқда.

Бу ерда сув захирасини яратиш, томчилатиб суғоришни кенгайтириш орқали иссиқхоналардан самарали фойдаланиш мақсадида қўшимча ховуз қазилмоқда.