Чортоқ туманидаги 54-мактабда ўтказилган йиғилишда кенгаш ҳузуридаги ишчи гуруҳ ва мобиль методик гуруҳи аъзолари, мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этдилар.

Туман ҳокими, Кенгаш раиси Анваржон Отаходжаев ўтган йиғилишда муҳокама қилинган мактаблар ҳолати бўйича гапириб, туманда мактаб таълимини ривожлантириш, бу борадаги устувор вазифаларга тўхталди.
Шундан сўнг мобиль методик гуруҳ томонидан 28-мактабда олиб борилган ўрганиш натижалари танқидий-таҳлилий тарзда кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди. Аниқланган камчиликлар рўй-рост айтилиб, мактаб раҳбариятидан масъулият сўралди. Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустамбек Исроилов иштирок этган йиғилишда соҳа ходимлари олдида турган келгуси вазифалар белгилаб берилди.





