Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 5072-сонли қарори ҳамда соҳага доир бошқа қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар асосида 2022 йил апрель ойида Чортоқ тумани бўйича жами 9 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Бу йил Чортоқ туманида 125 та фермер хўжалиги томонидан 1870 гектар майдонда кластер усулида ҳудуд иқлимга мос буғдой навлари парваришланди. Пишиб етилган мўл ҳосилни талофатсиз, тез ва сифатли ўриб-янчиб олиб, қабул масканларига топшириш мақсадида юқори унумли комбайнлар ва бошқа зарурий воситалар тахт қилиниб, мавсум учун зарур шароитлар яратилди.

Илгари фақат ташиб келтирилган маҳаллага 17 км сув тармоғи тортиш орқали аҳолига ичимлик суви етказиб бериш йўлга қўйилмоқда. Бунинг натижасида 680 та хонадонда яшовчи 4 мингдан ортиқ фуқароларга илк марта сув тармоқ орқали узатилади.

Арбағиш маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "4К423 Калишоҳ-Арбағиш-Пешқўрғон" автомобиль йўлининг 0-5 км оралиғи Чортоқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси тасарруфида бўлиб, жорий йил корхона томонидан ушбу йўлнинг 0-1 км оралиғида режали таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан Баҳодир Матлюбов муаллифлигида нашр этилган “Ўзбекистонда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш тарихи” монографияси Туркистон ишчи-деҳқон милициясининг пайдо бўлиши, унинг халқимиз эришган ютуқларни ҳимоя қилиш учун кураши, мустақиллик арафаси ҳамда мустақил Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тузилмаси ва фаолияти ҳақидаги тасаввурларни кенгайтиришга ёрдам беради.