Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги «Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат

қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 41-сонли қарори ижроси доирасида Чортоқ туманига ёндош бўлган Зафар Диёр МФЙ ҳудудидига ўрнатиб олинган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Шу мақсадда бугун туман ишчи гуруҳи бу ерда бўлиб, ўрганиш ишларини олиб борди. Аниқланган ноқонуний қурилма эгалари билан суҳбатлашилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Уларни бартараф этиш юзасидан расман огоҳлантирилди.





