Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни онлайн тарзда ўтказиб келинаётган “Сиёсий маърифат соати”нинг бугунги иштирокчилари Чортоқ тумани ҳокимлиги ва ташкилотларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларидан иборат бўлди.

Иштирокчилар дастлаб хорижда ва юртимиздаги муҳим жараёнлар тафсилоти билан таништирилди. Шундан сўнг Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Авазбек Иномов “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмати интизоми Кодекси мазмун-моҳияти” ҳақида тақдимот қилиб берди. “Мутолаа вақти” рукнида "Давлат бошқаруви санъати: Ўзгараётган дунё учун стратегиялар" тўғрисида маълумот берилди.





