Жаҳон банкининг “Ўрта шаҳарларни комплекс  ривожлантириш” лойиҳаси доирасидаги бунёдкорлик ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Экойўлакнинг умумий узунлиги 11 км бўлиб, "А зона" қисми марказдан айланма халқа йўлгача 2,3 км масофани ташкил этади.

Бу оралиқда "Қурилиш трести" МЧЖ томонидан 3 та пиёдалар ўтиш кўприги барпо қилинмоқда. 2,3 км масофада кўчма механизациялашган корхона бунёдкорлари томонидан амалга ошириладиган лойиҳанинг умумий қиймати 45 млрд сўм. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Чортоқ тумани ҳокими Анваржон Отаходжаев, мутасадди раҳбарлар, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Жонлиқ сўйилиб, эҳсон дастурхони атрофида дуои фотиҳа қилинди. Бунёдкорлик ишларига ривож тиланди.