Бугунги кунда муқаддас Ислом динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори асосида ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш долзарб аҳамият касб этмоқда. Чортоқ туманидаги 48-мактабда Дилдош ва Бешкапа маҳалла фуқаролар йиғини нуронийлари, маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилган учрашув давомида

Ислом динини ниқоб қилган бузғунчи оқим ва ҳаракатларнинг ғайриисломий фаолиятлари моҳияти аниқ фактлар асосида очиб берилди. Шунингдек, ахборотлашиб бораётган замонда юртимизнинг тинч ва осуда ҳаётини кўра олмайдиган кимсаларнинг ёшларни йўлдан адаштириш, уларнинг онгини пуч ғоялар билан тўлдиришга уринишлар кўплаб учраётгани, натижада эса, бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига зомин бўлинаётгани тўғрисида маъруза қилинди.





