Чортоқ тумани 2-сектор ҳудудидаги "Нурафшон" маҳалласининг "Мафтун" кўчасида электр таъминотини яхшилаш, мавжуд трансформатор юкини енгиллатиш мақсадида 10 кВ ли янги тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ерда 19 та бетон таянч устунлари ҳамда 1 та қуввати 160 кВа бўлган янги трансформатор ўрнатилади.