Чортоқ туманидаги 53-мактабда бюджетдан ташқари маблағларни шакллантиришда 3 томонлама шартнома асосида тушаётган ижара пуллари ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Масалан, ижара асосида тадбиркор Шокиржон Жўрабоев ихтиёрига берилган бўш бинода тикувчилик фаолияти йўлга қўйилган.

Бу ерда ҳозирда 15 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Улар махсус кийимлар тикиб, бозорга чиқаришмоқда, буюртмачиларга етказиб беришмоқда.