Баҳодир Содиқов Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида иш бошлади У 1971 йилда Чортоқ туманида туғилган. 1998 йили Андижон давлат медицина институтини тамомлаган.

Баҳодир Содиқов меҳнат фаолиятини 1998 йилда Наманган вилоят кўп тармоқли шифохонасида бошлаган.

1999-2020 йилларда Чортоқ тумани марказий поликлиникаси врачи, Чортоқ тумани тери-таносил касалликлари диспансери, кўп тармоқли марказий поликлиника бош врачи, туман тиббиёт бирлашмаси ташкилий-услубий, хўжалик ҳисоби, тез ёрдам бўлимлари мудири, бирлашма бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

2020-2022 йилларда Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмасини бошқарган. 2022 йилдан ҳозирга қадар Чортоқ тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2023 йил 13 февралдаги 21 sh/t-сонли буйруғи билан тайинланган тиббиёт бирлашмасининг янги раҳбари ҳам бугунги йиғилишда туман фаолларига таништирилди.