Жорий йил 31 январь куни соат 22:30 ларда Чортоқ тумани “Нурафшон” маҳалласида “Дамас” автомашинасини бошқариб бораётган С.Т. ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган М.Э.ни уриб юбориши натижасида тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Юз берган ҳолат бўйича  48-мактабда тегишли мутасаддилар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари, туман ИИБ раҳбарияти томонидан мазкур йўл транспорт ҳодисасининг сабаблари ва оқибатлари ҳақида жамоатчиликка атрофлича етказилди.

Сўзга чиққанлар айрим фуқароларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари кўплаб оилаларнинг бошига кулфат олиб келаётгани биргина шу бахтсиз ҳодиса мисолида тушунтирилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда кенг жамоатчилик вакилларини ҳамкорликка чақирдилар.

Хатолар такрорланиши эмас, балки сабоқ бўлиши кераклиги таъкидланди.