Ички ишлар вазири бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ томонидан Наманган вилоятида Давлат раҳбари топшириқларининг амалий ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. 2023 йил 9 февраль куни ишчи гуруҳ Чортоқ туманида бўлди.

Жараён давомида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазият барқарорлиги ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, таълим муассасалари ҳамда маҳалла бешлик тизими учун яратилган шароитлар ўрганилди.
Вояга етмаганлар иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида мактабларда ташкил этилган йўл ҳаракати хавфсизлиги хоналари ҳамда машғулотлар мобайнида фойдаланиладиган махсус воситалар кўздан кечирилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш жараёнлари билан таништирилиб, имтиёз ва енгилликлар ҳақида маълумот берилди.





