Ижтимоий тармоқларда Чортоқ туманининг “Тўриқ” маҳалласида жойлашган 33-сонли ДМТТнинг янги қурилган биносини фойдаланишга топширилмаётганлиги тўғрисида эътироз билдирилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Мактабгача таълим бошқармаси, вилоят Архитектура назорат инспекцияси ҳамда  вилоят Ягона буюртмачи инжинерлик кампанияси мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганишларга кўра,  қуйидагилар қайд этилди:

Аввало, алоҳида қайд этиш жоизки, “Тўриқ” маҳалласи вилоят марказидан 75, туман марказидан эса 55 километр узоқликда, вилоятнинг шимолий шарқидаги Чотқол тоғи тизмаси этагида, боз устига қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашган. Бундан ҳам эътиборли жиҳати бу жойларнинг иқлими континентал; ёзи салқин, қиши совуқ. Узоқ вақт сақланиб турадиган совуқ ҳарорат ўртача -29°ни ташкил этади. Бу ерларга йилига 300-400 мм ёғин тушади. Бир сўз билан айтганда,  “Тўриқ” маҳалласи  тоғли ҳудуд.

Ана шу омилларга кўра, ўтган аномал совуқ даврида 33-сонли ДМТТ биносининг иссиқлик тармоғида маълум носозликлар вужудга келган ва ҳудуддаги совуқ ҳароратнинг шу кунларга қадар ҳам сақланиб турганлиги боис, вужудга келган носозликни ўз вақтида бартараф этишнинг имкони бўлмаган. Ҳатто, яқин уч-тўрт кун давомида ҳам мазкур ҳудудларда қалин қор ёғиши ва ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кузатилди. Шунга қармасдан, ташкилот бинсининг иситиш тизимидаги носозлик бартараф этилди ва уни яқин кунлар ичида фойдаланишга тахт қилиб қўйилди.

Мазкур ташкилотнинг расмий очилиш маросими бўйича алоҳида ахборот тақдим этилади. https://t.me/namudo/1159