“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлимида 2022 йил якунлари ва 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар таҳлил қилинди. Сарҳисоб йиғилишида фонднинг Чортоқ тумани фаолияти муносиб баҳоланиб, “Йилнинг энг яхши жамоаси” номинацияси бўйича “фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди.

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, тумандаги МФЙлар моддий-техника таъминотини таъминлаш, меҳнат таътилига чиққан МФЙ ходимларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонига сазовор бўлган ходимларни бир марталик рағбатлантириш ва уларни фонд ҳисобидан республикадаги сиҳатгоҳларда дам олишларини таъминлаш ва шу каби кўплаб ишларни амалга оширилди.