Вилоят ҳокимлигида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ғалла майдонларида белгиланган агротехник тадбирларни ташкил этилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги 373-сонли қарори ижросини таъминланиши тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Унда туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, секторлар раҳбарлари, ММТП, агрофирма, МФЙ раислари, фермерлар, ҳоким ёрдамчилари, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Видеселектор йиғилишидан сўнг тумандаги ғалла майдонларида агротехник тадбирларни давом эттириш, баҳорги экиш ишларига тайёргарлик кўриш, эҳтиёжманд оилаларга бериладиган ерларни ҳужжатлаштириш, очиқ электрон танловни шаффоф ўтказиш чораларини кўриш ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.