“Зўр” (“Класс”) лойиҳаси бўйича умумий ўрта таълим мактабларида иш фаолиятини олиб бориш учун А. И. Герцен номидаги Россия педагогика университети томонидан юртимизга юборилган россиялик 6 нафар ўқитувчилар Наманганга етиб келди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан Россия Маориф вазирлиги ва “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси билан ҳамкорлигида амалга оширилаётган “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фанини ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини ошириш”га қаратилган лойиҳанинг 3-босқичи доирасида уларнинг Чортоқ, Уйчи, Тўрақўрғон, Мингбулоқ, Чуст, Поп туманларидаги умумтаълим муассасаларида сентябрь-июнь ойларида фаолият олиб бориши кўзда тутилган.





