Вилоятимиз шаҳар ва туманларида “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини кенг тарғиб қилиш ва бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказиб келинаётган семинар бугун Чортоқда ташкил этилди. Ҳокимлик мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирни туман ҳокими Анваржон Отаходжаев кириш сўзи билан очиб, семинар ишига муваффақият тилади. Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, дастурлар экспортини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратиб беришга тайёрлигини билдирди.

Амалий семинарда туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова, вилоят ҳокимлиги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази бош мутахассиси Зохиджон Абобакиров, Ахборот технологиялари бошқармаси бош мутахассиси Обидхон Парпиев, вилоят халқ таълими бошқармаси  ахборот-коммуникация технологиялари бўлими бошлиғи Аббосбек Усмонов, техникум, умумтаълим, касб таълими муассасалари директорлари, информатика фани ўқитувчилари, туман “IT-School” ўқув маркази, телекоммуникация боғламаси ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб “IT-School” ўқув маркази директори Достонбек Абдуллаев "Uzbekcoders.uz" платформасида рўйхатдан ўтиш ва ишлаш тизимини амалий тарзда кўрсатиб берди.

Семинарда таъкидландики, ахборот коммуникация -технологиялари соҳасини ривожлантириш бугунги кун талаби. Бунда Чортоқ туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида ташкил этилган “IT-School” ўқув маркази умумтаълим муассасалари учун таянч вазифасини бажармоқда, иқтидорли ёшлар қобилиятини юзага чиқармоқда.

Бугунги кунда Чортоқ туманидаги 56 та умумтаълим муассасаларида 102 нафар информатика ўқитувчилари фаолият юритади. 12895 нафар

7-11 синф ўқувчиларининг 6823 нафари "Бир миллион дастурчи" лойиҳасига қамраб олинган. Тумандаги 8-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Нозима Юсупова, 9-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Муаттар Мадраҳимова "Бир миллион дастурчи" лойиҳасида ТОП-100 таликка кирган.

Зеро, бугунги кун ва келажагимизни ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда соҳанинг етук кадрларисиз тасаввур қилиб бўлмас экан, юқори малакали дастурчи ва мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, бу борадаги ишларни янги босқичга кўтариш муҳим аҳамият касб этади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати