Туманда “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали 7 та етакчи тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 11,4 млрд.сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 560 нафар янги иш ўринлари яратиш ҳамда 530 та хонадонлар кооперация асосида қамраб олиш кўзда тутилган.

{усусан, "ELEGANCIA ART TEXTILE" МЧЖ 2020 йилдан буён тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб 100 дан зиёд ишчи ходимлар бандлигини таъминлаб фаолият юритиб келмоқда
Тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида, “Туркистон” МФЙ ҳудудида 1,5 млрд.сўм имтиёзли банк кредит олиш ҳисобига тикувчилик лойиҳаси амалга оширилади натижасида 100 та янги иш ўринлари ҳамда 50 та аҳоли хонадонлари кооперация асосида қамраб олинади.
Шунингдек, 4-сектор ҳудудидаги “Ифтихор” маҳалласида тадбиркор "Chortoq Pegona News" МЧЖ томонидан паррандачилик (ғозчилик) лойиҳаси амалга оширилмоқда натижада 60 та хонадонлар кооперация асосида қамраб олинади.





