Чортоқ туманида юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил этилиб,  уларни тегишли ташкилотлар билан биргаликда ўз вақтида ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда. Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган бугун қабул бу борадаги амалий ишларнинг давоми бўлди.

Доимгидек мурожаатларда кўтарилаётган масалалар турлича. Шахсий, оилавий маслами, маҳалла номидан қилинган мурожаатми, барчаси бирма-бир тингланиб, кўриб чиқилди.

Қайд этилган уй-жой, кредит ажратиш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, моддий ёрдам, болалар нафақаси олиш, ишга жойлашиш, даволанишда амалий ёрдам бериш, контракт пулини тўлаб бериш,  кўчани асфальтлаш, электр таъминоти ва бошқа соҳаларга оид масалалардаги 62 та мурожаатдан 37 таси жойида ҳал этилди, 12 тасига ҳуқуқий тушунчалар берилди. Қўшимча ўрганиш ва маблағ талаб этадиган 13 та мурожаат туман ҳокими томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати