Чортоқ тумани "Юксалиш" МФЙда ахолига ичимлик суви ташиб етказиб бериш йўлга қўйилди. "Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан тақдим этилган 25 куб метр сиғимга эга бўлган сув ташиш транспорт воситаси "Наманган сув таъминоти" МЧЖнинг Чортоқ туман бўлимига фодаланиш учун топширилди.

"Юксалиш" маҳалласида ҳозирда ичимлик суви тармоғи тортилмаган бўлиб келгуси йилларда тармоқ тортиш туман ҳокимлиги томонидан режалаштирилган. Аҳоли томонидан ҳар бир хонадонларга ховузлар қурилиб, сув қиммат нархларда сотиб олинаётган эди. Эндиликда ичимлик суви, арзон нархда корхона томонидан хонадонларга доимий етказиб берилиб келинади.