Қишлоқ хўжалигида кузги шудгорнинг аҳамияти катта. Бу мўл ҳосил олинишига замин яратади. Чортоқ туманидаги "Олимжон Абдуғани Абдували" фермер хўжалигида 2022 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишларини белгиланган муддатларда сифатли амалга оширишни ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди.

Секторлар раҳбарлари, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган семинар-йиғилишда қишлоқ хўжалигида вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси Мўминжон Жўраев, вилоят “Агросервис” ММТП раиси Ортиқмат Мамадумаров, вилоят “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акционерлик жамияти раҳбари ўринбосари Алижон Жўраев, туман ҳокимининг ўринбосари Азамат Жумабоев шудгорлашни сифатли ўтказиш бўйича зарур тавсиялар беришди.

Чортоқ туманида 2022 йил ҳосили учун 1422 гектар майдонда кузги шудгорлаш ишларини амалга ошириш белгиланган. Шудгорлаш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида 5 та отряд шакллантирилди. Уларга 12 та ҳайдов трактори, 5 тадан минерал ўғит сепкич, 5 минерал ўғит ташиш, 5 та кўчма устахона, 5 та ёнилғи ташиш воситалари, 12 нафар механизатор, 5 нафар кластер корхонасининг ҳудудий агрономи, 3 нафар ёқилғи тарқатиш шахобчаси ходими, 5 нафар сертификат берувчи ер тузувчи бириктирилди.

Семинар-йиғилишда келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати