Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Жаҳон банкининг халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4898-сонли қарори асосида Чортоқ туманида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида янги муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилади.

Лойиҳа доираисда Арбағиш қишлоғидан Чортоқ шаҳригача бўлган масофада янги тармоқ тортилади. Бу сувдан Оқ тикан массивига ҳам марказлашган ҳолда берилади. Ҳозирда тендер ўтказилиб, лойиҳа ишлари бажарилмоқда.





