Чортоқ марказий бозорида Жаҳон банкининг “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Бунёдкорлик ишларида “Чортоқ архитект қурилиш” масъулияти чекланган жамияти жамоаси бош пудратчи сифатида қатнашмоқда. Икки қаватли савдо биноси, қўшимча барпо қилинган объектларда қурувчилар қизғин иш жараёни билан банд. Эски бинолар таъмирланиб, кўркам қиёфага келтирилмоқда. Янги қад кўтарган қўшимча объектларда ҳам иш қизғин. Дарвоза ва янги очиқ павильонлар ҳам қурилади.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Мутасадди раҳбарлар, қурувчилар билан суҳбатда бўлди. Қурилиш ишларини жадаллаштириш ҳамда савдо-сотиқ учун қулай шароит яратиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.





