Наманган муҳандислик-қурилиш институти спорт мажмуасида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла хотин-қизлари ўртасида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи соврини учун волейбол бўйича мусобақа бошланди.
Олдинроқ бу мусобақалар маҳалла ва туманлар миқёсида ўтказилган эди. Бугун вилоят босқичига старт берилди. Вилоят босқичида жами 16 та жамоа иштирок этмоқда.
Турнирнинг дастлабки баҳсини Чортоқ ва Тўрақўрғон туманлари вакиллари бошлаб берди. Улар ўртасидаги баҳс қизғин ва муросасиз кўриниш олмоқда.
Мусобақа 5 март куни якунига етиши ва ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланиши кўзда тутилган.