Баҳор фасли бир-биридан гўзал байрамлар билан бошланади ва ҳар бир кўнгилга жўшқинлик бахш этади. Гўзал баҳорнинг  ажойиб айёми Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирлари аёлга эҳтиром ва юксак эътиборнинг амалдаги ифодасидир.

Чортоқ туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган байрам тадбирига турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган аёллар, фаол хотин-қизлар, меҳнат фахрийлари, ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари таклиф этилди.

Туман ҳокими Анваржон Отаходжаев туманимиз хотин-қизларини байрам билан қизғин табриклаб, самимий тилакларини изҳор этди.

Тадбирда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги муносиб хизматлари учун ҳамда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари топширилди. Барча иштирокчиларга байрам совғалари тайёрланган.

Тўкин дастурхон атрофида янграган табриклар шўх куй-қўшиқларга уланди.