Наврўз байрами муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлими, шаҳар ва туманлар бўлинмаларининг 18 нафар ходимлари учун Самарқанд вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилди.

Ходимларнинг бошқа жойларга бориши, юртимизнинг диққатга сазовор бўлган жойларини кўришлари албатта уларнинг саломатлигига ва меҳнат самарадорлигига хизмат қилади.
Улуғбек мадрасаси, Шердор, Тиллакори, Гўри Амир, Шоҳи зинда каби тарихий обидалари фонд ходимларида катта таассурот қолдирди.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов қабри зиёрат қилинди. Имом Бухорий мажмуасининг довруғи нафақат юртимизда, балки чет элларда ҳам машҳурлиги яна бир бор ўз исботини топди. Самарқанд ўзининг миллий таомлари, нонлари, кишмиш ва майизлари билан ҳам довруғи достон.
–Дам олиш кунлари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқарувининг амалий ёрдами билан Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилгани биз учун Наврўз байрамига муносиб туҳфа бўлди. Телевизор орқали тарихий биноларни кўрар эканмизу, лекин уларни ўз кўзингиз билан кўришнинг гашти бошқача экан, - деди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чортоқ туман бўлинмаси катта ҳисобчиси Наргиза Бектурдиева.
“Наврўз” байрами “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ходимларига ҳам байрам кайфиятини бермоқда, буларнинг ҳаммаси юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги натижасидир.





