Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 29 ноябрдаги 27-сонли фармони асосида “Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепцияси” тасдиқланган. Чортоқ тумани ҳокимлигида мазкур Фармон ижросини амалга ошириш, белгиланган вазифаларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириш масалаларига қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, вилоят ва туман прокуратураси, ички ишлар бўлими масъул ходимлари, профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар бўлими ва бошқа дахлдор ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда мавзунинг муҳим жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг устувор масалалари, бунда аҳолининг ҳуқуқий онги ва сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, маҳаллаларда таъминлашда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.