Наврўз биз учун энг қадимий, миллий қадриятларимиз тимсоли бўлган умрбоқий байрамдир. Айни кунларда чортоқликлар ҳам кўҳна ва навқирон айёмни катта шоду хуррамлик билан нишонламоқдалар.

Наврўз сайллари, Чортоқ туман маданият марказида бўлиб ўтган асосий байрам тантаналари барчага кўтаринки кайфиятда бағишлади. Туман ҳокими Анваржон Отаходжаев тадбир иштирокчиларини Наврўз айёми билан самимий табриклаб, эзгу тилакларини билдирди.
Маданият бўлими ходимлари ҳамда 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан бадиий дастур намойиш қилинди. Ёш ижрочилар ҳамда таниқли санъаткорларнинг чиқишлари барчага байрам кайфиятини улашди.
Бир қатор ташкилот, корхона ва муассасалар томонидан байрам ярмаркалари ташкил этилди. Унда тадбиркор ва ҳунармандлар кўргазмалари билан қатнашдилар. Сумалак ва бошқа баҳорнинг тансиқ таомлари пиширилди. Миллий қадриятларимиз урф-одатларимизни ўзида намоён этган кўринишлар байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.





