Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси истеъмолига асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш ҳисобига нархларни барқарор сақланишига наманликлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқЖорий йилнинг 6-20 июль кунлари Қорақалпоғистоннинг туманлари марказидаги деҳқон бозорларида, маҳалла гузарлари (овуллар) ва йирик савдо объектларида савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни “Сиёсий маърифат соати” ўтказилмоқда. Чортоқ тумани ҳокимлиги раҳбарияти ва ходимлари, туманда фаолият юритаётган давлат хизматчилари бу ўқувларда фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Шу кунларда Чортоқ туманида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Қурувчилар, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ишчи-ходимлари тиним билмай меҳнат қилишмоқда. Машина ва механизмлар уларга камарбаста. Чортоқ марказий бозоридан “Бешкапа” кичик саноат зонаси оралиғида автомобиль йўли тубдан янгиланаётган бўлса, унга ёндош объект сифатида “Саломатлик йўлакчаси“ барпо этилмоқда.

Наманган вилояти ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини ўрганишлар давомида Чортоқдаги “Бешкапа” маҳалласида жойлашган "Ёшлар" кичик саноат зонасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишилди.

Чортоқ туманида байрам муносабати билан секторлар кесимида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан кам таъминланган хонадонлар ҳолидан хабар олиниб,