Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 5072-сонли қарори ҳамда соҳага доир бошқа қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар асосида 2022 йил апрель ойида Чортоқ тумани бўйича жами 9 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Жумладан, Балиқкўл мфй Хушнудлик кўчасини асфальт қилиш учун таклиф киритилган бўлиб, ташаббус 1401 та овоз тўплаган.
Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашининг 2022 йил 22 апрель кунидаги VI-41-41-6-88-К/22-сонли қарорига асосан Чортоқ тумани бўйича 2022 йил март ойида ўтказилган биринчи босқич жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни кўриб чиқиш ва молиялашттириш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган.
Чортоқ туман ободонлаштириш бошқармаси, йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси билан 2022 йилнинг 30 май кунидаги 09-сонли шартномасига асосан Балиқкўл мфй Хушнудлик кўчасини жорий таъмирлаш ишлари учун 647.0 млн сўмлик шартнома тузилган бўлиб, жорий йил 1 июнь кунида таъмирлаш ишлари бошланиб, ҳозирда мазкур лойиҳа бўйича ишлар 80 фоизга бажарилган бўлиб, асфальтлаш ишлари давом эттирилмоқда.





