Илгари фақат ташиб келтирилган маҳаллага 17 км сув тармоғи тортиш орқали аҳолига ичимлик суви етказиб бериш йўлга қўйилмоқда. Бунинг натижасида 680 та хонадонда яшовчи 4 мингдан ортиқ фуқароларга илк марта сув тармоқ орқали узатилади.

-Тармоқ тортиш ишлари деярли якунига етди, 500 куб/метр сув сиғадиган сув тақсимлаш ва 300 метр/куб сиғимли сув узатиш иншоотлари хам қуриб битказилмоқда. Тез кунларда маҳаллага сувни тармоқ орқали узатишни бошлаймиз" - деди "Наманган сув таъминоти" МЧЖ Чортоқ туман бўлими бошлиғи Жакбарали Давлатов.