Арбағиш маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "4К423 Калишоҳ-Арбағиш-Пешқўрғон" автомобиль йўлининг 0-5 км оралиғи Чортоқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси тасарруфида бўлиб, жорий йил корхона томонидан ушбу йўлнинг 0-1 км оралиғида режали таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган мурожаатда шағалланган кўчани асфальтлаш масаласи кўтарилган. Арбағиш маҳалласидаги мазкур кўча ички хўжалик йўли ҳисобланади. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, бу тоифадаги йўлларнинг тасарруфи ободонлаштириш ташкилотига ўтказилган. Шундан келиб чиқиб, туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан ушбу масала кўриб чиқилмоқда.





