Бу йил Чортоқ туманида 125 та фермер хўжалиги томонидан 1870 гектар майдонда кластер усулида ҳудуд иқлимга мос буғдой навлари парваришланди. Пишиб етилган мўл ҳосилни талофатсиз, тез ва сифатли ўриб-янчиб олиб, қабул масканларига топшириш мақсадида юқори унумли комбайнлар ва бошқа зарурий воситалар тахт қилиниб, мавсум учун зарур шароитлар яратилди.

2022 йил 8 июнь куни "Фарғона файз" ММТП ҳудудидаги "Чортоқ ипаги" фермер хўжалигида ғалла ўримига киришилди. Шу муносабат билан эрта тонгда эҳсон дастурхони ёзилди. Туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, тегишли ташкилотлар, соҳа масъуллари, нуронийлар иштирокида дуои фотиҳа қилиниб, хирмонга барака тиланди.