Давлат стипендияларига сазовор бўлишни орзу қилмаган талаба бўлмаса керак. Лекин орзунинг рўёби осонликча бўлмайди. Олтин даврнинг ҳар онини қадрига етиб ўқиш керак, тинимсиз изланиш керак. Наманган муҳандислик қурилиш институтининг "Иқтисодиёт ва бошқарув" факультети 4-босқич талабаси, чортоқлиқ Исмоилов Абдуҳолиқ Муҳиддин ўғли бунинг уддасидан чиқа олди. Орзулари уммон йигит устозларининг ишончини оқлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳиби бўлди. У Республика олий таълим муассасалари бакалавриат босқичининг Президент ва номдор давлат стипендияларига муносиб кўрилган 566 нафар талабалар қаторидан ўрин олди.

Ҳамюртимизга ёрқин келажак, илмий изланишларига омадлар тилаймиз.