Янгиликлар
2022 йил 6 декабрь куни Чортоқ тумани маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Чортоқдаги "Шуҳрат" хусусий корхонасига қарашли "Парпиев" мажмуасида "Халқаро ногиронлар куни" муносабати туман ҳокимлиги томонидан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, оила ва хотин-қизлар, маданият, тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, "Қизил ярим ой", ногиронлар ҳамда кўзи ожизлар жамияти ҳамкорлигида ўтказилган тадбир
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Судлар тўғрисида”ги Қонунда судьяларга юксак мақом берилган. Улар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади, унинг тақдимномасига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан сайланади ёки Судьялар олий кенгаши томонидан тайинланади. Бунинг учун ижро ҳокимиятининг маҳаллий органлари розилиги талаб қилинмайди.
"Ўзгидромет" Ўзбекистон бўйлаб 1 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.Унга кўра: Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва ерталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.










