Ижтимоий тармоқларда Чортоқ тумани “Ўзбекистон” маҳалласи 1-ўтиш кўчаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан тарқатилган видеоматериал МФЙ, тегишли ташкилот ва аҳоли вакиллари иштирокида жойида ўрганилди.

Видеоматериалда кўрсатилган ички хўжалик йўлининг узунлиги 250 метрни ташкил этади. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги 408-сонли қарорига асосан маҳалла ҳудудида 1,5 км масофада асосий ва ички кўчаларда асфальтлаш ва бетонлаш ишлари олиб борилади. Жумладан, таъмирталаб ҳолатга келиб қолган мазкур кўчани ҳам асфальтлаш режага киритилган.