Юртимизда ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этишнинг доимий молиявий манбалари ва улардан фойдаланиш тартиби  белгилаб берилган. Чортоқ туманида ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг тавсияси асосида 275 нафар ёшларга “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағлар бугун ўз эгаларига тақсимлаб берилди. Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 109 нафар талаба-ёшларнинг тўлов контракт пуллари қоплаб берилган бўлса, 56 нафарига ўқув курсларида касб-ҳунар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиш харажатларини қоплаб бериш учун ваучерлар торширилди. 51 нафар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари билан таъминланган бўлса, яна 59 нафар ёшларга бошқа турдаги моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги раҳбарияти, секторлар раҳбарлари, ёшлар ишлари агентлиги масъуллари иштирокида моддий кўмак ажратмалари ўз эгаларига топширилди.