Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги 408-сонли қарори ижроси доирасида Чортоқ туманидаги 9 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида янги тармоқ тортиш ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш ишлари бажарилмоқда.

Жумладан, “Тенгдош” МФЙда 783,6 млн, “Тинчлик” МФЙ да 2,4 км масофада 375,8 млн, “Навбаҳор” МФЙда 1 км масофада 188,5 млн, “Соҳибкор” МФЙда 3,5 км масофада 790,5 млн сўм лойиҳа қийматидаги тармоқлар қуриш ва монтаж ишлари олиб борилмоқда.  Ушбу дастур ижроси кўп йиллардан бери аҳолини ўйлантираётган муаммоларга ечим бўлмоқда. Биргина “Навбаҳор” маҳалласидаги 2 та кўп қаватли уйдаги 32 та хонадонга янги тармоқ орқали тоза ичимлик суви олиб кирилаётгани сўзимиз тасдиғидир.