Бугун шиддат билан ривожланиб, тараққиётга юз тутаётган мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги обрў-эътибори ва нуфузи маҳалладаги ислоҳотларга ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ.
Чортоқ туманидаги “Соҳибкор”, “Бештол”, “Чорсу” маҳалла фуқаролар йиғини янги биноларига “Ташаббусли бюджет” маблағлари йўналтирилмоқда.

Биргина 562 млн сўмлик қурилиш ишлари натижасида “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳам ўзининг янги биносига эга бўлади.
Шунингдек, Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги 408-сонли қарори ижроси доирасида “Гулдиров” маҳалла фуқаролар йиғини учун кўркам ва замонавий бино қурилмоқда. Лойиҳа қиймати 620 млн сўм бўлган ушбу объектни “Бинокор бунёд сервис” МЧЖ қурувчилари барпо этишмоқда.
Бунёдкорлар “Соҳибкор” ва “Гулдиров” МФЙ биноларини қуриб битказиб, “Наврўз” байрамига фойдаланишга топширишни ният қилишган.





