Чортоқ маданият марказида туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда қатнашаётган иш жойига эга бўлмаган аҳоли вакиллари, ёшларга 1050 та бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Туман ҳокими Анваржон Отаходжаев тадбир иштирокчилари билан учрашиб, мулоқот қилди. Секторлар раҳбарлари ва мутахассислар томонидан иштирокчиларга имтиёз ва кафолатлар ҳамда меҳнат қонунчилиги юзасидан тушунчалар берилди. Иштирокчилар зарур ҳуқуқий маслаҳат олиш баробарида ўзларига маъқул бўлган ишга жойлашиш имкониятига ҳам эга бўлмоқдалар. Меҳнат ярмаркасида ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари иштирок этди.