Наманган шаҳридаги “Мономарказ” биносида “Ишни жамоа бажаради, масъулият эса шахсий!” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди. Семинарда шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиқлари ва мутахассислари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари девонхона мудирлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг бош юристконсультлари қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Фармони, “ljro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ва вазифаларини тушунтириш юзасидан иштирокчиларга маълумотлар берилди.





